About Hoxa
There are many variations of passages of Lorem Ipsum available, but the majority have suffered alteration in some form, by injected humour, or randomised words which don't look even believable genera on the Internet tend to repeat predefined chunks as necessary making Internet.
open

Педагоглар малака тестини топширган вақтдаёқ натижасини билади

 YANGILIKLAR / MAKTAB YANGILIKLARI / Педагоглар малака тестини топширган вақтдаёқ натижасини билади
Педагоглар малака тестини топширган вақтдаёқ натижасини билади

Педагоглар малака тестини топширган вақтдаёқ натижасини билади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан маълум қилишларича, жорий йилда малака (тоифа) аттестация синовларида қатнашиш учун 112 минг 935 нафар педагогдан ариза келиб тушган.

Талабгорларнинг 57 минг 743 нафари олий ва биринчи малака тоифаларига, 55 минг 192 нафари эса мутахассис малака тоифасидан иккинчи малака тоифасига ўтиш истагини билдирган.
Жорий йилда педагоглар учун ўтказиладиган малака (тест) синовлари коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди. Бугунги кунга келиб Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, кўплаб соҳаларда ишлар босқичма-босқич тикланмоқда.
Инспекция томонидан ҳам аттестацияга жалб этиладиган педагоглар учун малака синовлари жараёнини ўтказиш ишлари бошланди.
Хусусан, 7-21 сентябрь кунлари Тошкент вилоятидаги умумтаълим муассасалари педагоглари учун ўқув фани бўйича малака синовлари ўтказиляпти. Жорий йилги синовларга жами 3 минг 387 нафар Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган ўқитувчини жалб этиш режалаштирган.
Малака синовлари реал вақт режимида, барча қулайликлар яратилган, замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланган хоналарда онлайн тарзда ўтказилмоқда. Таъкидлаш жоизки, педагоглар саломатлигини сақлаш мақсадида синовлар санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилмоқда.
Жараёнда шаффофликни таъминлаш учун жалб этилган назоратчилардан ташқари, синовлар кузатув камералари орқали ҳам ёзиб олинмоқда. Синовларда иштирок этаётган ўқитувчилар тестни якунлаши билан қайд этган натижасини билиб олади.
Малака синовлари учун мўлжалланган тестлар сифати йилдан-йилга такомиллаштириляпти. Таълим инспекцияси мустақил экспертлар билан ҳамкорликда тестлар тузишда асосан, хотирани эмас билим ва кўникмаларни синовдан ўтказишга қаратилган саволларга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Соҳа ходимларига қулайлик яратиш мақсадида “Педагог кадрлар ва уларнинг аттестация натижалари тўғрисидаги маълумотлар учун махсус электрон база” (pka.tdi.uz) яратилди. Эндиликда педагог шахсий идентификация рақами (PINFL), паспорт серияси ҳамда рақамини киритиб, аттестация натижалари билан танишиши мумкин.
Мазкур базада малака тест синов натижалари, дарс ўтиш маҳорати, меҳнат самарадорлиги бўйича олинган баллар, аттестация комиссиялари томонидан чиқарилган қарорлар ва малака тоифа сертификати ҳақидаги маълумотлар жамланган.
Педагог кадрларнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат серияси ва рақамини киритиш орқали сертификатнинг кимга тегишлилигини ҳам текшириш мумкин. Бу эса ўз навбатида шаффофликни таъминлаб, турли фирибгарликларнинг олди олинишига хизмат қилади.
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ўқитувчилар салоҳиятини адолатли баҳолаш мақсадида жараён соддалаштирилиб, қатор янгиликлар жорий этилган.
Хусусан, аввалги тартиб бўйича педагог қанчалик малакаси, билими ва салоҳиятига ишонса-да, фақат ҳар беш йилдагина аттестацияга жалб этилган. Мисол учун педагог мутахассисликдан олий тоифани қўлга киритгунига қадар 13 йил кутишига тўғри келарди. Янги тартибга кўра, энди беш йиллик мажбурий муддат бекор қилиниб, педагог ёзма аризасига биноан навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиши мумкин.
2020 йилда муддатидан аввал аттестацияда иштирок этиш учун 35 минг 208 нафар педагог ариза билан мурожаат қилган.

About the Author

Super User Super User

I'm a freelance designer with satisfied clients worldwide. I design simple, clean websites and develop easy-to-use applications. Web Design is not just my job it's my passion. You need professional web designer you are welcome.

Leave a comment






  • logo 1
  •   Navoiy shahri I.Karimov ko'chasi 120
  •   +998 79 224 61 75
  •    info@4-maktab.uz

About Hoxa

All the Lorem Ipsum generators on the Internet tend to repeat predefined an chunks as necessary, making this the first true generator on the Internet. Lorem Ipsum as their default model text, and a search for lorem ipsum will uncover many web sites.


Read more

Biz xaritada

Flickr Photos