About Hoxa
There are many variations of passages of Lorem Ipsum available, but the majority have suffered alteration in some form, by injected humour, or randomised words which don't look even believable genera on the Internet tend to repeat predefined chunks as necessary making Internet.
open

Ўзбекистон ва Ҳиндистон таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиради

 YANGILIKLAR / MAKTAB YANGILIKLARI / Ўзбекистон ва Ҳиндистон таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ва Ҳиндистон таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Ҳиндистон таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиради

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов 19 август куни Шарда университетининг халқаро алоқалар бўйича вице-президенти Ашок Даряни билан учрашди.

Шарда университети Ҳиндистоннинг етакчи хусусий олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йили Ҳиндистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар доирасида ўтган йил октябрь ойида Андижон шаҳрида Шарда университети филиали ўз фаолиятини бошлаган эди. Ҳозирги вақтда мазкур филиалда 200 га яқин талаба таҳсил олмоқда.
Учрашув чоғида Андижондаги университет филиали фаолияти ва истиқболдаги режалар хусусида фикл алмашилди.
Шарда университети вице-президенти мамлакатимизда барча соҳаларда яратилган қулай шароит ва имкониятларни алоҳида таъкидлаб, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ниятини маълум қилди. Бу борада “Sharda Hospital” кўп тармоқли университети клиникаси иштирокида мамлакатимиздаги тиббиёт олий ўқув юртларидан бири негизида клиника филиалини ишга тушириш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
ропр.JPG
Музокаралар натижасига кўра Ашок Даряни Шарда университети президенти Прадип Гупта бошчилигидаги делегациянинг сентябрь ойида юртимизга ташриф буюришга тайёрлигини маълум қилди.
"Sharda Group" юқори технологик тиббиёт хизматларини кўрсатиш учун 2005 йили замонавий кўп тармоқли "Sharda Hospital" клиникасини ташкил этган. "Sharda Hospital" – пойтахт Деҳлидаги йирик шифохоналардан бири бўлиб, 900 дан зиёд ўринга мўлжалланган. Унда 300 нафардан зиёд юқори малакали шифокор фаолият юритади. 
"Sharda Hospital" фаолияти Шарда университети ҳузурида ташкил қилинган Тиббиёт фанлари ва тадқиқотлар мактаби билан узвий боғлиқ. Бу ерда таълим олиш, тадқиқотлар ўтказиш ва беморларга қараш учун барча шароит мавжуд. Мактаб "Sharda Hospital" билан битта ҳудудда жойлашган, унда талабалар кенг клиник ва амалий машғулотлар ўтайди.

About the Author

Super User Super User

I'm a freelance designer with satisfied clients worldwide. I design simple, clean websites and develop easy-to-use applications. Web Design is not just my job it's my passion. You need professional web designer you are welcome.

Leave a comment






  • logo 1
  •   Navoiy shahri I.Karimov ko'chasi 120
  •   +998 79 224 61 75
  •    info@4-maktab.uz

About Hoxa

All the Lorem Ipsum generators on the Internet tend to repeat predefined an chunks as necessary, making this the first true generator on the Internet. Lorem Ipsum as their default model text, and a search for lorem ipsum will uncover many web sites.


Read more

Biz xaritada

Flickr Photos