About Hoxa
There are many variations of passages of Lorem Ipsum available, but the majority have suffered alteration in some form, by injected humour, or randomised words which don't look even believable genera on the Internet tend to repeat predefined chunks as necessary making Internet.
open

MAKTAB YANGILIKLARI

 YANGILIKLAR / MAKTAB YANGILIKLARI
Педагоглар малака тестини топширган вақтдаёқ натижасини билади

Педагоглар малака тестини топширган вақтдаёқ натижасини билади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан маълум қилишларича, жорий йилда малака (тоифа) аттестация синовларида қатнашиш учун 112 минг 935 нафар педагогдан ариза келиб тушган.

read more..
Хайдаров Суҳроб «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди

Хайдаров Суҳроб «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарорига кўра ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги учун тўрт нафар умумтаълим мактаби ўқувчиси “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди. Уларнинг каторида Хайдаров Суҳроб Суранбаевич - Навоий шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси.
read more..
Юридик техникумларнинг ташкил этилиши малакали ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлашда қанчалик муҳим?

Юридик техникумларнинг ташкил этилиши малакали ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлашда қанчалик муҳим?

Ҳар қандай ҳуқуқий демократик мамлакатда ижтимоий–иқтисодий соҳанинг ривожланганлиги, фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечириши, шунингдек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатланганлиги қонун устуворлиги билан боғлиқдир.
Албатта, жамиятимизнинг ажралмас бўлаги ҳисобланган ушбу вазифаларни тўла-тўкис адо этишда мукаммал ишлаб чиқилган қонун-қоидалар қабул қилинишининг ўзи етарли эмас.
Бунда, қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ҳаётимизга тўғри татбиқ этилиши ижро органларининг, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, уларда фаолият олиб борувчи кадрларнинг юксак салоҳиятига боғлиқдир.
Сир эмаски, бугунги кунга қадар юртимизда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашда бир қанча тизимли камчиликлар мавжудлиги кўзга ташланди.
Жумладан, ижро ҳокимияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда малакали мутахассис-ҳуқуқшунос кадрларнинг қўнимсизлиги, мавжуд ходимлар томонидан қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг нотўғри амалиётга татбиқ этилиши инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг мулкий ҳуқуқлари ҳамда шахсий дахлсизлигига салбий таъсир қилмоқда.
Ҳозирда юртимизда ушбу муаммоларни тизимли равишда бартараф этиш ва таълим жараёнини сифатини оширишда ҳар бир таълим муассасасида фаолият юритаётган кадрлар салоҳиятини юксалтириш, профессор-ўқитувчиларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, таълим даргоҳларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, халқаро миқёсда тан олинган илғор таълим стандартларини жорий этиш энг устувор вазифалар саналади.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 29 апрель куни таълим тизимини, хусусан, юридик таълим ва фанни ривожлантириш мақсадида бир қатор аниқ чора-тадбирларни амалга оширишга доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони қабул қилинди.
Ушбу Фармонга кўра, юридик техникумларга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилиши, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул тартибининг жорий этилиши, қабул жараёнининг адолатли ва шаффоф ўтказилишида муҳим ўрин тутади.
Шунингдек, юридик техникумлар учун белгиланган қабул параметрлари юридик кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда белгиланиши юридик техникумларда таҳсил олган ўқувчи ёшларни иш билан бандлигини таъминлашда устувор аҳамият касб этади.
Шундан келиб чиқиб, ушбу Фармонда юридик техникумларга ўқувчиларни қабул қилишда қабул параметрлари мониторинг қилиш ва прогнозлаштириш электрон платформасини яратган ҳолда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, турли мулкчилик шаклидаги ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларида жорий ва истиқболдаги юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, ҳар бир ҳудуд, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳалар кесимида таҳлил қилиш асосида шакллантирилиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, ўқитишнинг кредит-модуль тизимини ва талабалар билимини баҳолаш усулларини такомиллаштириш, ўқув жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш ҳамда ўқув базасини янгилаш юзасидан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларда номутахассислик фанлар сони қисқартирилиб, ўқув жараёни кредит-модуль тизимини қўллаган ҳолда ташкил қилиниши ушбу ҳужжатда ўз аксини топган бўлиб, бу ўз навбатида ўқувчи ёшларни бўш вақтидан унумли фойдаланган ҳолда юридик соҳада етук мутахассис кадр бўлиб етишишида муҳим омил бўлади.
Энг аҳамиятли томони шундаки, техникум ўқувчилари учун яратилган кенг имкониятлардан бири сифатида юридик техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни Тошкент давлат юридик университетига ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат асосида қабул қилинишининг белгиланишидир.
Бир сўз билан айтганда, профессионал таълим тизимида юртимизнинг барча ҳудудларида юридик техникумларнинг ташкил этилиши, юридик таълим ва фанни ривожлантиришда, юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида рақобатни ривожлантиришда, хусусан, меҳнат бозорида талабларга мос юқори малакали ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлашда муҳим ўрин тутади.
Абдураҳмон Абдуназаров, Тошкент вилояти юридик техникуми «Конституциявий ҳуқуқ» фани ўқитувчиси
read more..
870 mingdan ziyod abituriyent ruxsatnoma yuklab oldi

870 mingdan ziyod abituriyent ruxsatnoma yuklab oldi

Test sinovlarida ishtirok etish uchun “Abituriyent ruxsatnomasi”ni yuklab olish davom etmoqda.
25-avgust soat 11:00 holatiga 962 192 nafar abituriyent shaxsiy kabineti (abitur.dtm.uz sayti) orqali “Abituriyent ruxsatnomasi” bilan tanishdi. Shundan, 871 515 nafari “Abituriyent ruxsatnomasi”ni yuklab oldi.

Davlat test markazi matbuot xizmati

read more..

  • logo 1
  •   Navoiy shahri I.Karimov ko'chasi 120
  •   +998 79 224 61 75
  •    info@4-maktab.uz

About Hoxa

All the Lorem Ipsum generators on the Internet tend to repeat predefined an chunks as necessary, making this the first true generator on the Internet. Lorem Ipsum as their default model text, and a search for lorem ipsum will uncover many web sites.


Read more

Biz xaritada

Flickr Photos